ДАҲШАТ! ИЛК БОР КОРОНАВИРУС МУРДАДАН ТИРИК ОДАМГА ЮҚИШИ КУЗАТИЛДИ…

0

 

Тайландда суд тиббий эксперти коронавирус юқтириш оқибатида вафот этди. Текширувлар марҳумнинг мурдадан вирус юқтирганини тасдиқлади. Албатта, бу дунёда илк бор коронавирус тирик одамга марҳумдан юқиши ҳисобланади.

Илгари Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутасаддилари дунё аҳлига мурожаат этиб, коронавирусдан ўлган одамларнинг мурдаларига яқинлашганда барча эҳтиёт чораларини кўришга чақиришган. Айниқса, мурдалар билан ишловчи суд-тиббий экспертлар, патологанатомлар олдиндан ҳимоя кийими, қўлқоп, кўзойнак, тиббиёт ниқобида бўлишлари шартлигини таъкидлашган. Кўпчилик олимлар эса тирик одамга мурдадан вирус юқиши мумкинлигини инкор этган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозир Тайландда коронавирус юқтирганлар сони 2613 кишини ташкил этмоқда. Шуларнинг 41 нафари оламдан ўтган.

 

loading...