БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, ТОҒА?..

0

 

 

***

 

Муаллим ўқувчилардан сўради:

— Болалар, мактабга ким каламуш олиб келди?

— Бу каламуш эмас. Австралия таксаси.

— Менга барибир. Мушук еб қўйдими, демак, каламуш.

 

* * *

 

— Нега асаларичи асал йиғаётиб бошига тўр тақиб олади?

— Асаларилар таниб қолмаслиги учун.

 

* * *

 

Зиёфатдан сўнг ярим кечаси.

— Хоним, кечирасиз, уйимга қайси йўлдан боришимни кўрсатиб юбора олмайсизми?

— Албатта кўрсата оламан.

— Ие, сиз менинг уйимни қаердан биласиз? Ё танишмизми?

— Овозингизни ўчиринг! Хотинингизман-ку!

 

* * *

 

Байрамдан сўнг икки таниш учрашиб қолишди.

— Хўш, байрамни қандай кутдинг?

— Билмадим, ҳали гапириб беришмади.

 

* * *

 

АРЧА БОЗОРИДАГИ ЭЪЛОНДАН:

—  Харидор, ёдингда тут! Агар уйингда сунъий арча турса, Қорбобонинг ҳам ҳақиқийси келмайди!

 

* * *

 

Муҳаббат бу аёлга умумий ҳолатда назар солиш, лекин унинг аслида аҳмоқ эканини илғамаслик демакдир.

 

* * *

 

— Золушка, сенинг орзуларинг ушалди. Энди сен қиролнинг базмида малика сифатида бемалол рақсга тушишинг мумкин! Аммо эсингда тут, агар базмдан ўз вақтида кетмасанг, тунги капалакка айланиб қоласан.

 

* * *

 

Бу омадсиз одамнинг бўйни шу қадар ингичка ва узун эдики, унга қараб туриб фақат жаллодгина маза қилиши мумкин эди. (бадиий асардан парча)

 

* * *

 

Ҳаётхоннинг онаси, айтишларига қараганда, мактабда математикадан жуда ёмон ўқиган экан. Шунинг учун Ҳаётхон дунёга келибди.

 

* * *

 

Ишни эртага эмас, индинга қолдир. Шунда биратўла икки кун дам олишга муяссар бўласан. (дангасанинг мулоҳазасидан)

 

loading...