Ёзда коронавируснинг хавфли ташувчиси пайдо бўлиши мумкин

0

Ёз фаслига келиб янги турдаги COVID-19 коронавирусининг янги хавфли ташувчиси пайдо бўлиши мумкин, деган иммунолог-аллерголог, тиббиёт фанлари номзоди Надежда Логина.

Шифокор сўзларига кўра, агар коронавирус тарқалиши келаётган ёз фаслига қадар тўхтамаса, терак момиғи инфекцияланиш даражасини ошириши мумкин экан.

«Агар июнь ойи ўрталарига, яъни терак гуллашни бошлаган вақтга келиб эпидемияни тўхтата олмасак, вазият мураккаб тус олиши мумкин. <…> Терак момиғи коронавируснинг фаол ташувчисига айланади, мен бу ҳолатни ҳозирдан кўра биляпман», – деди Логина.

Аллергологнинг айтишича, терак гуллаган маҳалда одамларда аксарият ҳолларда нафас олиш органлари аллергик касалликлари авж олади. Шу боис, коронавирус тарқалиши вақтида барча аллергиклар хатар зонасида бўлиши мумкин, деди у.

Шифокор прогнозига кўра терак гуллаши ва касаллик кучайиши мавсуми яқин вақтда бошланиши мумкин.

Логинанинг таъкидлашича, ҳар қандай турдаги аллергик касалликлардан азият чекувчи одамлар микроб ва вирусларни юқтиришга кўпроқ мойил бўлади.

«Бу биринчи галда бронхиал астманинг турли шакллари, аллергик ринитга чалинган ва гуллаш мавсуми вақтида касаллик кучайишидан азият чекувчи одамлардир – бундай одамлар Ер юзида 20%дан кўп. <…> Улар барча хавфсизлик чораларига қатъий риоя этишлари шарт», – дея тушунтиради мутахассис.

Sputniknews-uz.com

loading...