«Бугун шифокорлар жанг майдонида…»

0

Бугунги синовли кунларда бизнинг қаҳрамонларимиз эътиофга муносиб. Қуйидаги шеър ана шундай инсонлар ва фидойи касб эгаларига бағишланади.

Ғалаба формуласи

Дўстим, остонангга келганда офат,
Тафаккур айлагин, ақлингни чархла.
Бизларда мустаҳкам бўлмоғи лозим,
Темир интизом ва метин ирода.

Аждодлар мардлиги бизга зўр ибрат,
Азми қатъий инсон мағрур дунёда.
Зарурдир бу жангда ғолиб бўлмоққа,
Темир интизом ва метин ирода.

Покизалик доим шиоринг бўлсин,
Оиланг саломат сақла қўрғонда.
Тождор душмандан ҳам қилар ҳимоя,
Темир интизом ва метин ирода.

Бугун шифокорлар жанг майдонида,
Шиддатла олишар туриб мардона.
Сендан бугун фақат талаб этилар,
Темир интизом ва метин ирода.

Улуғ халқ қудрати жўш урар бугун,
Юртбошим меҳридан қувонч қалбларда.
Порлоқ истиқболдан берар нишона,
Темир интизом ва метин ирода.

Нурбек САЛОМ

loading...