«КИМГА ПАНДЕМИЯ, БИЗГА КАЙФ-САФО!!!»

0

 

Американинг Коннектикут штатидаги Нью-Хейвен шаҳрида жойлашган ресторан ҳам коронавирус пандемияси туфайли аллақачон ёпиб қўйилганди. Куни кеча ёпиқ ресторанга ўша атрофда яшайдиган 42 ёшли Луи Анхель Ортис исмли эркак кириб олган-у, тўрт кун давомида кайф-сафо қилган. Уни тасодифан кириб келган ресторан менежери кўриб қолган. Эркак қочган. Аммо қуруқ қўл билан эмас. Каттакон пакетга пиво ва спиртли ичимликларни тўлдирган ҳолда қочган. Иккинчи қўлида яна бир литрлик ром ҳам бўлган. Албатта полициячилар Ортисни қўлга олди. Кузатув камераларидаги ёзувдан маълум бўлдики, Ортис ресторанга 11 апрел куни кириб олган экан. Уни 14 апрел куни тутишди. Айтишларича, у нафақат ичкилик ичган, балки тансиқ таомлардан ҳам керагича тановул қилган.

Ортиснинг устидан жиноий иш қўзғатилди. Уни ресторанга бир неча минг доллар миқдорда моддий зарар етказганлик, ўғирлик ва талончиликда айблашмоқда.

18 феврал куни Москвада ҳам эркак дўкондан бир шиша қимматбаҳо коньяк ўғирлаган. Аммо полициячилар таъқибига учраб қочаётганда, коньяк қўлидан тушиб кетиб чил-парчин бўлган. Эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Дўкон маъмурияти эса етказилган зарар 65 минг рублдан иборат бўлганини таъкидлаган.

 

loading...