РОССИЯ ХАЛҚ АРТИСТИ НАДЕЖДА БАБКИНА ОҒИР АҲВОЛДА…

0

 

Россия Халқ артисти, ажойиб хонанда Надежда Бабкина коронавирус юқтириши туфайли яқинда касалхонага ётқизилганди. Артистка коронавирусга учраганини билган. Аммо касалхонага ётишни хоҳламаган. Уйда даволанишга қарор қилган. Ана шунинг оқибатида аҳволи оғирлашган. Касалхонага олиб келишганда ҳушида бўлмаган. Фақат сунъий нафас олдириш ускунаси ёрдамида нафас олган. Ҳозир ҳушига келди. Бироқ аҳволи ҳануз оғир. Ўрнидан тура олмайди. Каравотга михланиб қолган. Овқатни ҳам зонд орқали емоқда. Доимий тарзда памперсда ётишга маҳкум. Врачларнинг айтишига қараганда, буёғи энди худодан.

 

loading...