УФАДАГИ КАРАНТИНГА ОЛИНГАН КАСАЛХОНАДАН ВРАЧЛАР ВА ҲАМШИРАЛАР ҚОЧИБ КЕТДИ…

0

 

Шу ҳақда Бошқирдистон давлат бош санитар врачи судга мурожаат қилган. Бош врачнинг гапига кўра, Уфа шаҳридаги Қуватов номли клиник касалхона 14 кунлик карантинга олинган. У ерда тиббиёт персонали ҳам коронавирус юқтирганлиги сабабли 14 кун давомида муолажалар олиши шарт эди. Аммо етти нафар врач, қолган тиббиёт персонали ўзбошимчаларча карантиндан қочган. Ваҳоланки, бу коронавирус юқтирганлар сонини сезиларли даражада оширади. Чунки қочиб кетганлар бировлар билан мулоқот қилади. Мулоқот қилувчиларнинг саноғи бўлмаслиги мумкин.

 

loading...