Хушхабар! Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 194 нафарга етди

0

Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган 6 нафар бемор буткул соғайди ва реабилитация марказига кузатилди.

Соғайганлардан бири чироқчилик 83 ёшли онахон. Яна тўрт нафар Тошкент шаҳридан — 50, 31 ва 30 ёшли эркак ҳамда 57 ёшли аёл ҳам касалликдан фориғ бўлди. Хориждан келган фарғоналик 35 ёшли бемор ҳам соғайганлар сафида.

Шунингдек, Бухоро вилояти юқумли касалликлари шифохонасидан яна 3 нафар бемор (эркак) соғайган.

Шундай қилиб, бугуннинг ўзида мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан 38 нафар киши бутунлай соғайди.

Жами тузалган сони — 194 нафар.

loading...