АКТРИСА АНАСТАСИЯ ЗАВОРОТНЮКНИНГ САЛОМАТЛИГИ ХУСУСИДАГИ ЯНГИ МАЪЛУМОТЛАР…

0

 

Маълумингизким, россиялик машҳур актриса Анастасия Заворотнюк анчадан бери бош мия саратони хасталигидан азоб чекмоқда. Яқинда актрисанинг саломатлиги масаласида янги маълумотлар пайдо бўлди. Айтишларича, у кейинги кунларда тузалиш палласига кирибди. Ўзини яхши ҳис эта бошлабди. Ҳатто, интернетда ўтириб мухлисларига, яқинларига «Пасха» табрикларини ҳам йўллабди. Бундан ташқари, эри Петр Чернышевнинг ҳамкасби Татьяна Навкага ҳам табрик йўллабди.

Врачлар эса кимёвий терапияни давом эттиришяпти. Фақат бу муолажалар бошқа бир клиникада давом эттирилмоқда.

Актрисанинг яқинлари айтишдики, Настяни «Пасха» байрами арафасида худонинг ўзи қўллай бошлабди.

 

loading...