БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, ТОҒА?..

0

 

 

* * *

 

Маълум бўлишича, Интернет худди вақт машинасига ўхшаркан. Чунки, Интернетда Задорнов, Петросян бир йилдан кейин айтадиган латифаларини бугуноқ ўқиб олса бўлади.

 

* * *

 

Қиз дугонасига деди:

— Йигитлар гўзал ва эришиб бўлмайдиган қизларни севишаркан. Мен ҳам бориб дарров бўянай-да, темир сандиққа тушиб олай!

 

* * *

 

Консерватория. Имтиҳон пайти. Талаба Малика савдо марказида савдогарлик қилади. Ундан сўрашди:

— Бетховен нечта симфония ёзган?

— Сонини билмадим-у, лекин сифатига жавоб!!!

 

* * *

 

ЭЪЛОН:

— Севгини майдалайман. Қайтими берилишига кафолот бераман.

 

* * *

 

— Афсус, эрингизнинг оламдан ўтгани чатоқ бўлибди. У ҳали яшаши, яшаши ва яшаши мумкин эди.

— Ҳа-а, уйда ҳали икки ҳафтага етадиган дори бор эди.

 

* * *

 

Икки йигит учрашиб қолишди.

— Кечирасиз, мен сизни илгариям қаердадир кўрганман.

— Ҳа, мен у ерга тез-тез бориб тураман.

 

* * *

 

Кенгуру узоқ вақт осмонга тикилиб тургач, ўзига-ўзи деди:

—  Йўқ, иккита фарзанд кўришни чўнтагим кўтармас экан.

 

* * *

 

Она ўғилчасини ухлатяпти:

— Болажоним! Ўзимнинг эркатойим! Агар сенга нимадир керак бўлиб қолса, дарров ойингни чақиргин! Даданг шу заҳоти югуриб ёнингга келади!

 

* * *

 

— Эшитишимча, эринг билан ярашмоқчи экансан. Ростми?

— Ҳа, у ярамаснинг маза қилиб яшашини томоша қилишга ортиқ тоқатим етмайди.

 

* * *

 

Судья судланувчидан сўради:

— Айбдор эмаслигингизни исботлай оласизми?

— Ҳа, менга муддат беринг!

— Бўпти, етти йил етадими?

 

loading...