ИНСУЛЬТГА УЧРАГАН РОССИЯЛИК ХОНАНДА ПУЛ ЙЎҚЛИГИДАН ШИКОЯТ ҚИЛМОҚДА…

0

 

Россиялик таниқли хонанда Татьяна Буланова яқинда инсультга учраганликда гумон қилиниб, касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилганди. “НТВ” телеканали орқали намойиш этилган “Ты не повериш” кўрсатувида иштирок этиб, даволанишга пули қолмаганидан шикоят қилди.

— Карантин биз қўшиқчиларнинг аҳволини ҳам танг қилиб қўйди, — дейди хонанда. — “Бўрини оёғи боқади”, деганларидек, карантин йўқ пайтида концертларда иштирок этиб, озми-кўпми пул ишлардик, тирикчилигимизни ўтказардик. Мана, карантин бошланди-ю, даромад манбаимиз йўққа чиқди. Ҳозир эртага нима еб, нима ичарканман деб хавотирда қолдим. Буёқда мушугим бақиради. Овқат сўрайди. Қаердан олиб бераман унга овқатни? Ўзим нима қилишни билмай ўтирибман-ку! Тўғрисини айтаман, ўзини ўзи изоляция қилиш балоси мени адо қилди. Уйда ўтириб депрессия ҳолатига тушиб қоляпман.

Ҳозир Татьяна Буланова биринчи кунлардагидан анча яхши. Лекин врачлар муолажалар олиш шартлигини айтишди. Ана шу муолажалар учун хонанданинг пули йўқ экан.

 

loading...