АҚШ суди Ғофур Раҳимовнинг санкциялар рўйхатидан чиқарилишини сўраб ёзган арзномасини рад этди

0

Вашингтон суди ўзбекистонлик тадбиркор, Халқаро бокс ассоциациясининг собиқ президенти Ғофур Раҳимовнинг АҚШнинг уюшган жиноятчилик учун киритиладиган санкциялари рўйхатидан чиқариш ҳақидаги арзномасини рад этди. Бу ҳақда АҚШ суд тизимининг электрон маълумотлар базасида эълон қилинган расмий ҳужжатларга таяниб, «ТАСС» хабар берди, деб ёзмоқда daryo.uz.

АҚШ Молия вазирлигининг санкциялар қўлланишининг қонунийлиги учун жавоб берувчи Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) 2012 йилда Раҳимовни Собиқ Иттифоқ фуқаролари ташкил этган «Биродарлик ҳалқаси» халқаро жиноий тармоғи фаолиятига алоқадорликда гумон қилиб, унга нисбатан санкциялар киритган. 2017 йилда АҚШ Молия вазирлиги Ғофур Раҳимовга қарши киритилган санкцияларни ўзгартириб, уни жиноий авторитетлар тармоғини қўллаб-қувватлашда айблаган. Ўз навбатида Раҳимов ушбу қарорни ноқонуний деб атаб, ўзига қўйилаётган айбловларнинг нимага асослангани унга маълум қилинмаганини айтган.

«Суд арзчининг санкциялар рўйхатига киритилгани асосли бўлгани ва жорий тартибда у бўйича баҳслашиш самарасиз эканлиги ҳақидаги қарорга келди. Молия вазирлигининг махфий маълумотлари Раҳимовнинг (эҳтимолий) жиноятлари ва ‘қонундаги ўғрилар’нинг жиноятлари ўртасида боғлиқлик борлигини тасдиқлайди. У судга ушбу қарорни рад этувчи бирорта маълумот тақдим қилмаган ва фақатгина бу маълумотлар етарлича асосланмаганлигини айтиш билан кифояланган», — дейилган федерал судья Жеймс Босберг қарорида.

«Агар арзчи ўзининг санкциялар рўйхатидан чиқарилиши ҳақидаги арзномаси бўйича Хорижий активларни назорат қилиш бошқармасининг қарорини нотўғри ёки етарлича асосланмаган деб ҳисобласа, у чиқарилаётган қарор бўйича судда баҳслашиши мумкин», — деб айтган судья.

loading...