Карантин туфайли Туркияда қолиб кетган актриса Раъно Шодиева Истанбулдаги шифохонага мурожаат қилди

0

Жалолиддин Мангуберди ҳақидаги фильмда суратга тушиш учун Туркияга бориб, ҳозирда карантинни Истанбулдаги меҳмонхонада ўтказаётган 20 дан ортиқ ўзбекистонлик актёрлар орасида Раъно Шодиева ҳам бор.

Раъно Шодиева 21 апрель куни ўзини ёмон ҳис қилгани учун Истанбулдаги клиникалардан бирига мурожаат қилди. Бу ҳақда актриса Instagram’даги саҳифасида маълум қилди. У Туркияда тиббий хизматдан фойдаланишига кўмак берган суғурта компаниясига миннатдорчилик билдирди.

«Ходимларингиз мен билан тезда боғланиб, уйимдан олислигимни ҳис этмаслигим учун барча шароитларни яратишгани учун миннатдорчилик билдираман.

Сиз клиникага боришимни жуда тез ташкиллаштирдингиз, ҳамма эътибор ва ғамхўрлик билан муносабатда бўлди», — деб ёзади актриса.

Раъно Шодиеванинг ёзишича, меҳмонхонадаги кимёвий ишлов бериш жараёни унга аллергик таъсир кўрсатган. Шунинг учун шифохонага боришга тўғри келган.

loading...