КЕФИРНИНГ ИНСОН ОРГАНИЗМИГА ФОЙДАСИ…

0

 

Кефирни ҳар биримиз болаликдан севиб истеъмол қиламиз. Олимларнинг тадқиқот ва изланишлари ҳам бу маҳсулот тури инсон организми учун жуда фойдали эканини тасдиқламоқда. Кефир таркибидаги пробиотиклар ошқозонда овқат ҳазм бўлишини яхшилайди, иммуниал тизимга ижобий таъсир кўрсатади.

Фақат кефирни ёғли сутдан тайёрлаш керак бўлади. Худди шу кефирда биз учун зарур витаминлар бисёр. Ёғли сутдан тайёрланган кефирда Д витамини борки, айнан у иммунитетни кўтаради.

Ёши улуғ аёлларни қийнайдиган муаммолардан бири бу остеопороздир. Ундан халос бўлиш учун организмда кальций миқдори етарли бўлиши лозим. Кальцийни эса бизга кефир ҳадя этади. Кефир таркибидаги фосфор суяклар мустаҳкамлигини таъминлайди.

Қолаверса, кефир астма, аллергик хасталиклардан асрайди. Саратон тўқималари организмда пайдо бўлишининг олдини олади. Унинг яна бир хусусияти бор. Бунга кўпчилик эътибор бермаслиги мумкин. Кефир кайфиятни кўтаради. Уни ичиш асносида организмда бахт гормонлари кўпая боради. Шунинг таъсирида вужудимизни позитив чулғаб олади.

Ҳамиша саломат бўлинг!

 

loading...