“ҚОНУНДАГИ ЎҒРИ” “ЯПОНЧИК”НИНГ ҚОТИЛИ КИМЛИГИ АНИҚЛАНДИ… (ФОТО)

0

 

Россия тергов қўмитаси вакиллари криминал авторитет, “қонундаги ўғри” Вячеслав Иваньков (лақаби “Япончик”) нинг қотили кимлигини ошкор этди. Ўғрибошини ўлдиришга буюртма берган ўғрибоши Илья Симония (лақаби “Махо”) экан. У ҳозир хориж давлатлардан бирида беркиниб яшаяпти. Ўғрибошига нисбатан халқаро қидирув эълон қилинган.

Шу йил февралида “Япончик”ни ўлдириш учун киллерларга винтовка ҳадя этган кимса 39 ёшли рецидевист Каху Газзаев экани аниқланганди. Газзаев қотиллик жараёнини ҳам шахсан назорат қилган. Ҳозир у бошқа бир жиноят бўйича жазо муддатини ўтамоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Япончик”ни 2009 йил 28 июл куни Москвадаги Хорошевск шоссеси ҳудудидаги ресторан ёнида ўққа тутишган. У яраланган. 9 октябрда олинган жароҳатлар туфайли оламдан ўтган.

 

loading...