РОССИЯЛИК МАШҲУР АКТРИСА АНАСТАСИЯ ЗАВОРОТНЮК КАСАЛХОНАДАН ЧИҚДИ…

0

 

Яқинда журналистлар орасида «Моя прекрасная няня» сериали юлдузи, машҳур актриса Анастасия Заворотнюкни эри Петр Чернышев касалхонадан уйига олиб кетгани ҳақида миш-мишлар тарқалганди. Миш-мишлар тўғри чиқиб қолди. Чернышевнинг яқин дўстларидан бири спортчи билан кўришиб гаплашганда, у хотини уйда эканини айтибди.

Биламизки, Заворотнок 2019 йил январидан бери Москвадаги марказий клиник касалхонада даволанган. Врачлар унга бош мия саратони ташҳисини қўйишган. Шишни олиб ташлаш учун икки карра жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган. Ҳозирги кунда аҳволи бирмунча яхшиланибди.

— Настяни ростдан ҳам уйга олиб келдим, — деди Чернышев. — Энди кеча-ю-кундуз врачлар назоратида бўлиши шарт эмас экан. Аммо ташҳис барибир жиддий. Эҳтиёткорлик албатта бўлиши керак. Келгусида у одатий ҳаётга қайтиши, ҳатто ишлаши ҳам мумкин бўлади. Айни пайтда кам-камдан бўлса-да, юра оляпти. Жилмайишлари, ажойиб кайфияти ўзига қайтгандек. Касалхонада кучли гормонлар қабул қилиб семириб кетганди. Ҳозир илгариги ҳолига қайтди. Фақат телефон, интернет, телевизорларга яқин бормайди. Ваҳимага тушишдан қўрқаркан.

 

loading...