РОССИЯЛИК МАШҲУР ХОНАНДА НАДЕЖДА БАБКИНА ТИЛДАН ҚОЛДИ…

0

 

Маълумингизким, россиялик машҳур хонанда Надежда Бабкина уч ҳафта олдин оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. У коронавирус юқтирган. 70 ёшли хонанда бу хасталикни ниҳоятда оғир кечирмоқда. Дастлабки кунлари комага тушганди. Уни сунъий нафас олдириш ускунасига улашди. Куни кеча комадан чиқариб олишди ва ускунани узиб қўйишди. Айтишларига қараганда, комадан сўнг хонанда тилдан қолган. Врачлар, яқинлари, дўстлари билан имо-ишоралар орқали гаплашмоқда. Ускунадан узилган бўлса-да, Бабкинани оддий палатага ўтказишгани йўқ. Ҳамон кардиореанимация бўлимида ётибди. Врачлар айтишмоқдаки, Надежда Георгиевна коронавирус юқтиргач, икки томонлама пневмонияни бошдан кечирди. 70 ёшли одам учун албатта бу оғирлик қилади. Ҳозир у бўйин қисмига ўрнатилган махсус трубка ёрдамида нафас оляпти. Овқатланишига зонд ёрдам бермоқда. На илож. Надежда Бабкинанинг коронавирус туфайли ўпкаси деярли юз фоиз зиёнланган.

 

loading...