ЁНҒОҚНИНГ ИНСОН ОРГАНИЗМИГА ФОЙДАСИ…

0

 

Ёнғоқ қайси навга, турга мансублигидан қатъи назар одам организми учун жуда фойдали ҳисобланади. Масалан, ёнғоқ, ерёнғоқ ва ҳоказолар таркибида Е ва В2 витаминлари кўп. Улар одамнинг кўриш қобилиятини яхшилаб боради. Катарактага учрашдан ҳимоя қилади.

В2 витамини, айниқса, кўз пахталашмасдан, худди шаффоф кўзгу каби яхши кўра олишида муҳим аҳамият касб этади.

Доимий тарзда меъёрида ёнғоқ истеъмол қилинса, қон томирлар ҳар хил «ахлат»лардан тозалана боради. Юрак фаолияти ёмонлашмайди. Яна ёнғоқ эркакларга қўшимча қувват беради, танадаги турли оғриқларни енгиллаштиради, хотирани мустаҳкамлай боради. Ёнғоқ таркибидаги протеинлар ҳам қўшимча қувват олишда асқотади.

Аммо семизликдан, аллергик хасталиклардан, ўт қопи шамоллашидан, ичак хасталикларидан, экзема, нейродермит ва псориаздан азобланаётган одамларга ёнғоқ истеъмоли тавсия этилмайди.

 

loading...