АМЕРИКАДА ИШСИЗЛИК РЕКОРД ДАРАЖАДАН ҲАМ ЎТИБ КЕТДИ…

0

 

Америка меҳнат вазирлиги мутахассисларининг хабарига кўра, коронавирус туфайли карантин эълон қилингандан бери шу кунга қадар ишсизлик нафақаси олиш учун ариза берганлар сони 26 миллион нафарга етди. Охирги бир ҳафтанинг ўзида жами 4, 4 млн киши ишсизлик нафақаси беришларини сўраб мурожаат этган.

Таҳлилчилар эса бу рақамлар расмийлигини баён этишди. Уларнинг айтишича, ишсизлар сони Америкада коронавирус туфайли карантин ташкил этилган дастлабки кунлариёқ 7 миллион нафардан ошиб кетганди. Агар барча ишсизларни қўшадиган бўлсак, бу мамлакатдаги ишсизлар сони 30 миллиондан ошиб кетаркан.

Фуқароларнинг иш жойини йўқотмаганлари ҳам шу кунларда маошлар кескин қирқартирилганидан нолишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Америкада шу кунгача коронавирус юқтирганлар 841, 5 мингдан ортиқни ташкил этмоқда. 46 минг 769 киши ўлимга юз тутди. 152 минг 286 киши тузалиб касалхоналардан чиқди.

 

loading...