АНГЛИЯ ВРАЧЛАРИ ВИРУСДАН ҲИМОЯ ВОСИТАСИ ТАНҚИСЛИГИ УЧУН ҲУКУМАТНИ СУДГА БЕРДИ…

0

 

Буюк Британиялик икки нафар врач коронавирусдан ҳимоя қилувчи махсус анжомлар, кийимлар танқислигидан шикоят қилиб ҳукуматни судга берди. Судга мурожаат этган икки врач ҳам аёл киши ва яна ҳомиладор. Улар тиббиёт ходимларини коронавирусдан ҳимоя қилувчи халатлар, анжомлар етишмаслиги сабабли вирус юқтириш ҳамда ўлим ҳолатлари кўпайиб бораётганидан хавотирда қолишганини баён қилишди.

— Ҳукуматнинг асосий вазифаси тиббиёт ходимларини коронавирусдан ҳимоя қилиш, — дейилади шикоят аризасида. — Ҳозиргача мамлакат бўйича ҳисоблаганда, жами тиббиёт ходимларининг 30 фоизи коронавирус юқтиришга улгурган. 70 нафар врач ва ҳамшира коронавирус туфайли ўлиб кетди…

Буюк Британия ҳукумат раҳбарлари ушбу аризага жавобан айни кунларда тиббиётчиларнинг муаммолари кўриб чиқилаётганини айтиб ўтишди.

Ҳозирга қадар Англияда коронавирус юқтирганлар сони 133 минг 495 кишига етган. 18 минг 100 киши вафот этди.

 

loading...