БЕЛОРУС ПРЕЗИДЕНТИ ДУНЁДАГИ КАРАНТИН ҲОЛАТИНИ ТАНҚИД ОСТИГА ОЛДИ…

0

 

Белорус президенти Александр Лукашенко дунё тажрибаси асосан жорий этилган чекловлар, карантин ҳолатини «психоз» деб атади. Президентнинг айтишича, карантинда ўтириш жараёнида одамнинг иммунитети тушиб, саломатлиги, руҳий ҳолатига путур етаркан. У асабийлашади. Тирикчилик ҳақида ўйлаб сиқилади. Чунки иш йўқ, иш бўлмагандан кейин пул ҳам йўқ. Хўш, нима қилсин? Юқорида таъкидланганидек, қаттиқ асабийлашаркан, стрессга тушаркан. Оқибатда бу одам коронавирус юқтиришга мойил бўлиб қоларкан.

— Карантин тугагач, — деди Лукашенко. — Одамлар кўчага бўшашган, ранг-боши оқарган, сарғайган, руҳан мажолсиз ҳолда чиқади. Кўчада эса коронавируснинг иккинчи тўлқини уларни интиқиб кутаётган бўлади. Иммунитети пастлаган, ранги заъфаронларни кўради-ю, жонҳолатда ўзини уларнинг бағрига отади. Хўш, унда нима қилишади? Ҳеч нарса. Шунинг учун шахсан мен карантин ва чекловларга салбий муносабатдаман.

Эслатиб ўтамиз, Белорусда ҳозир коронавирус юқтирганлар анчагинани ташкил этади. Аммо бу давлатда карантин жорий этилмаган.

zakon.kz

loading...