Иссиқхона қуришда четдан олиб келинган товарлар учун божхона тўловларида қандай имтиёзлар мавжуд?

0

Кеча, 23 апрель куни АОКА штабида Давлат божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи Фарҳод Олимжонов иштирокида брифинг ўтказилди ва унда юртдошларимизни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

– Республикамизда иссиқхона комплексларини қуриш учун четдан олиб келинадиган товарларга нисбатан божхона тўловлари бўйича қандай имтиёзлар мавжуд?

– Бугунги кунда иссиқхона комплекслари ва уларни ишлаб чиқариш учун четдан олиб келинадиган товарларга нисбатан имтиёз қўллашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг бир нечта амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари мавжуд. Жумладан:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6-мартдаги Ф-5230-сон фармойишига асосан, 2021 йил 1 январга қадар республикада ишлаб чиқарилмайдиган Иссиқхона комплекслари божхона тўловларидан озод қилинган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5388-сонли Фармони ҳамда 2018 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4020-сон қарори талабларига мувофиқ  замонавий энергия тежовчи иссиқхоналар ва уларнинг бутловчи қисмлари  гофрланган картон идиш ишлаб чиқариш учун талаб этиладиган ва белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб кириладиган, ускуна, хом ашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар божхона тўловларидан озод этилган.

loading...