ОЛМАНИНГ ОРГАНИЗМГА ФОЙДА ВА ЗАРАРИ…

0

 

Олма дунё халқлари орасида энг севимли ва кўп истеъмол қилинадиган мева турларидан бири. Чунки олма таркибидаги антиоксидантлар, флаваноидлар организм учун кони фойда. Бу мева онкологик, қандли диабет, гипертония, юрак хасталиклари хавфини камайтиради.

Олимлар олманинг яна бир қатор фойдали хусусиятларини аниқлашган.

Масалан, олмадаги полифеноллар астма касаллиги хавфини камайтиради. Альцгеймерга учрашнинг олдини олади. Клетчаткалар атеросклероз пайдо бўлишига йўл бермайди. Қондаги қанд миқдорини меъёрда ушлаб туради.

Ҳар куни биттадан олма ейилганда қандли диабетга учраш хавфи 30 фоизга камаяди. Қондаги холестерин миқдори камаяди. Олма инсультдан асрайди. Олма таркибидаги темир моддаси гемоглабинни кўтаради. Юрак хасталикларига учраганлар албатта ҳар куни олма ейишлари керак. Шунда ушбу сурункали хасталик қўзғалишдан тийила боради.

Аммо шундай фойдали мева ҳам барчага фойда беравермайди. Олимлар ошқозон яраси, гастрит, аллергияга учраганларга олма ейишни маслаҳат беришмайди. Агар қонда қанд миқдори керагидан кўп бўлса, олма емай қўя қолган маъқул.

Олма уруғи кучли цианид заҳарли моддага эга. Буни кўпроқ еб қўйилса худо кўрсатмасин, ўлимга олиб бориши турган гап.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...