ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

ШОКОЛАД ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Ҳар йили дунёда 11 июл куни Халқаро шоколад байрами нишонланади.

2. Бир дона какао донидан 1 грамм шоколад ишлаб чиқарилади.

3. Какао дарахти тахминан 200 йил яшайди. Аммо 25 ёшга киргачгина ҳосил бера бошлайди.

4. Бир бўлак шоколад одамга 50 метр пиёда босишга етадиган куч бағишлайди.

5. Қадимий ацтеклар шоколадни эркакларга қўшимча қувват берувчи, руҳан тетик тутувчи маҳсулот сифатида қадрлашган.

6. Шоколад таркибидаги теобромин ҳайвонлар учун кучли заҳар вазифасини ўтайди.

7. Шоколад кучсизроқ бўлса-да, барибир оғриқ қолдирувчи вазифасини ҳам ўтайди.

8. Англиядаги «Cadbury» шоколад фабрикаси 1842 йили дунёда биринчи бўлиб плиткали шоколад турини ишлаб чиқара бошлаган.

9. XIX асрга қадар шоколад суюқ ҳолда ишлаб чиқарилган. Одамлар уни ичимлик сифатида ичган.

10. Шоколад таркибида фенамин моддаси мавжуд. Олимларнинг айтишича, шу модда инсон қалбида кучли муҳаббат туйғуси пайдо бўлишида муҳим ўрин тутаркан.

11. Кўпчилик стресс ҳолатларида албатта шоколад ейишни истаб қолади. Демак, шоколад тинчлантирувчи дори сифатида ҳам асқотаркан.

12. Ер юзидаги энг катта шоколад плиткаси 4, 41 тонна вазнга эга бўлган. Уни Гиннес рекордлар китобига киритишган.

13. Доимий равишда меъёрида табиий шоколад ейилса, қон томирлар турли «ахлат»лардан тозаланиб, қон айланиши яхшиланади.

14. Ўз даврида ацтеклар какаодан пул ўрнида ҳам фойдаланишган.

15. Оқ рангдаги шоколад плиткасини яратиш учун какао-мой, шакар ва қуруқ сут ишлатилади. Унинг таркибида какао кукуни йўқ.

16. Таркибида шакар мавжуд бўлган бошқа маҳсулотлардан фарқли ўлароқ, шоколад тишга зиён етказмайди, кариес чақирмайди.

17. Дунё бўйича ҳар йили одамлар шоколад сотиб олиш учун етти миллиард долларга яқин пул сарфлайди.

18. Ҳар йили дунёда 4 миллион тоннага яқин какао етиштирилади.

19. Таркибида оқсил ва углеводлар кўплиги боис шоколад спорт билан қаттиқ шуғулланадиганларга тез фурсатда куч йиғиш учун фойдалидир.

20. Мексикада табиблар ҳануз шоколаддан бронхитни даволашда фойдаланишади.

21. Шоколад юрак учун жуда фойдали. Доимий равишда шоколад истеъмол қиладиганларнинг юрак хасталикларига учраш хавфи 37-40 фоизга қисқара боради.

22. Шоколад қариганда хотира сусайиб кетишидан сақларкан. Буни Италия олимлари ўз тадқиқотлари натижасида аниқлашган.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...