ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУСДАН ТУЗАЛГАНЛАР СОНИ ҚАНЧАГА ЕТДИ?..

0

 

Тошкент ва Хоразмда 18 нафар бемор соғайди.

Пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида соғайганлардан 1 нафари (4 ёшли бола) Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Яна 1 нафари (40 ёшли эркак) Бухоро вилоятидан бўлиб, Россиядан чартер рейсда келган.

Хоразм вилоятида соғайганларнинг 15 нафари жорий йил 22 март куни Россиядан чартер рейс билан келишган ва карантинга олинган. Қолган 1 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Улардан 15 нафари эркак, 1 нафари аёл. Беморлар Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятидан 3 нафардан, Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 2 нафардан, Наманган, Бухоро, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларидан 1 нафардан. Улар орасида энг каттаси 54 ёшда, энг кичиги 22 ёшда.

Шундай қилиб, республикада коронавирусдан тузалганлар сони 707 кишига етди.

loading...