Учтепа туманида тиббий ёрдам машинаси ва «Mercedes-Benz» тўқнашди

0

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси «Telegram» орқали тарқатилаётган йўл-транспорт ҳодисаси факти бўйича қуйидагиларни маълум қилди:

«2020 йил 25 апрель куни тахминан соат 16.00 да Кичик ҳалқа автомобиль йўли ва Фозилтепа кўчалари кесишмасида болалар шифохонаси ҳузуридаги диагностик поликлиникага бириктирилган, 63 ёшли Абдукарим М. бошқарувидаги «Damas» ва 26 ёшли Бекзод У. бошқарувидаги «Mercedes-Benz E 350» русумли автомобиль тўқнашуви рўй берган.

ЙТҲ оқибатида «Damas» автомобили ҳайдовчиси тан шикастлари билан шифохонага етказилди. Йўл-транспорт ҳодисаси сабаблари аниқланмоқда», дейилади хабарда.

loading...