Ичтерламага қарши вакцина тайёрлашга 58 йил, қизамиққа эса 7 йил вақт сарфланган

0

Инсоният ўз тарихида кўплаб пандемияларга учраган. Уларнинг ҳар бирида юз минглаб одамлар қурбон бўлган. Аммо тиббиёт барибир уларни енгиб ўтаверган. Айрим касаллик вирусларига қарши вакциналар ишлаб чиқишга ярим аср вақт керак бўлган. Ҳозирда жаҳонда коронавирус пандемияси авж олган. Қурбонлар сони борган сари кўпайиб бормоқда.

Шифокорлар коронавирус устидан бутунлай ғалаба қозониш учун керак бўладиган дори-дармонлар 12 ой ичида тайёр бўлишини айтишмоқда. Бу замонавий тиббиёт ривожланган бугунги давр учун катта муддат ҳисобланади. Аммо ушбу вирусга қарши кўп маблағ сарфланиб, тинимсиз ҳаракатлар давом этмоқда. Тез орада уни маҳв этишимиз тайин.

Хўш, аҳли жаҳон илгари дуч келган эпидемияларга қарши ишлаб чиқарилган вакциналар қанча муддатда тайёр бўлган? 1881 йилда дунёда тарқалган қутуриш касаллигидан минглаб инсонлар ҳалок бўлган. Унга қарши вакцина ишлаб чиқариш учун шифокорлар тўрт йил вақт сарфлашган. 1885 йилга келиб зарур дори-дармон кашф этилган ва касаллик енгиб ўтилган.

Жумладан, қизамиқ — 7 йил (1962-1969)

Кўк йўтал — 8 йил (1906-1914)

Грипп — 14 йил (1931-1945)

Полиомиелит — 20 йил (1935-1955)

Сил (туберкулёз) — 21 йил (1900-1921)

Паротит — 22 йил (1945-1967)

Гипетит А — 24 йил (1967-1991)

Чечак — 26 йил (1770-1796)

Вабо — 30 йил (1854-1884)

Сув чечак — 34 йил (1954-1988)

Гипетит Б — 38 йил (1943-1981)

Дифтерия — 40 йил (1883-1923)

Тетанос — 40 йил (1884-1924)

Гемофилия — 44 йил (1933-1977)

Ичтерлама — 58 йил (1838-1896)

Пневмокок — 66 йил (1911-1977)

Менингит — 68 йил (1906-1974).

Zarnews.uz

loading...