КОРОНАВИРУС АНГЛИЯДА ЯНГИ КАСАЛЛИКНИ ПАЙДО ҚИЛДИ…

0

 

Англия тиббиётчиларининг хавотирга тушиши беҳуда эмас. Бу мамлакатда коронавирусга чалинаётган болаларнинг сони кескин орта бошлади. Бу-ку, майли, коронавирус юқтирган болаларда янги “Кавасаки” синдроми пайдо бўлди. Врачлар буни синчковлик билан текшириб кўриб бир тўхтамга келишди. “Кавасаки”ни коронавирус чақирган.

Шу хасталик ёпишган болаларнинг қорин қисмида кучли оғриқ турган, юрагида шиш пайдо бўлган. Кўнгил айниши ва диарея кузатилган. Ҳозирда Англиядаги миллий саломатлик маркази раҳбари профессор Стивен Повис қўл остидги олимларга ушбу жараённи кенг кўламда ўрганиб чиқиш вазифасини топширган.

 

loading...