КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

Эр тонг саҳарда жазманиникидан уйга қайтди. Эшик рўпарасида тўхтади-да, деворнинг оқ бўёғидан юзларига, кийимларига суртиб олди ва уйга кириб хотинига деди:

— Хотинжон, кечир! Кеча кечқурун биринчи муҳаббатимни учратиб қолгандим… Ўзимни бошқара олмадим…

— Ёлғон гапиришни бас қилинг!.. Яна туни билан бильярд ўйнадингизми?

 

* * *

 

Уч йигит кўчада кетиб боришарди. Улардан бири келаётган таксини кўрди-ю, ёнидагининг орқасига беркиниб олди.

— Сенга нима бўлди? — сўрашди ундан.

— Кеча биз кинотеатрдан чиқсак, шу таксида учтаси хотинимни шартта қўлларини қайириб таксига ўтқазишди ва жўнаб кетишди… Ҳозир… Қайтариб олиб келишдими деб қўрқяпман.

 

* * *

 

— Ёмон туш кўрдим. Тушимда келишган, гўзал бир миллионер қиз мени талашиб хотиним билан роса уришганмиш.

— Бу тушнинг нимаси ёмон?

— Хотиним ғолиб бўлди, овсар!

 

* * *

 

Аёл дугонасига деди:

— Кеча уйимда ухлаб ётсам, нимадир тарақлаб кетгандай бўлди. Ўрнимдан турдим-у, қотиб қолдим. Ўғри!.. Лекин жуда келишган йигит экан.

— Хўш, кейин нима қилдинг?

— Унга: «Икки соатдан сўнг қорангизни кўрмай!» дедим.

 

* * *

 

— Дугонажон, Меҳрига ишониб сир айтса бўлармикан?

— Ҳа. Уч йил олдин унга бобосидан катта миқдорда пул мерос қолган. Ҳалиям бу ҳақда эри билмайди.

 

* * *

 

— Худойим, замоннинг тез ўзгаришини қаранг!.. Онам отамнинг илк бўсасини ҳамон эсидан чиқаргани йўқ. Синглим бўлса, биринчи эрининг исмини эслай олмайди.

 

* * *

 

Ҳаётда аёлнинг ихтиёрида уч махлуқ бўлиши лозим.

Тимсоҳ — тоза чармдан тикилган сумкача.

Ягуар — у дўконга қатнайдиган машина.

Эшак — мана шу нарсалар учун пул тўлайдиган аҳмоқ.

 

* * *

 

— Дугонажон, ишонасанми, кеча меҳмонга боргандим, собиқ эримни учратиб қолдим.

— Нима бўпти?

— Мен унинг шу қадар ёқимтой суҳбатдош эканини илгари билмаган эканман.

 

* * *

 

Икки аёл подъездда учрашиб қолишди ва бир-бирларига янгиликлардан ҳикоя қила кетишди.

— Биласизми, қўшнижон, анави Ойшанинг омади бор экан.

— Нега?

— Туппа-тузук йигитга турмушга чиқиб олди. Бойвачча жазманиям бор. Кеча-чи, қоронғи подъездда номусигаям тегишибди.

 

* * *

 

— Ўртоқжон, кеча кечқурун кўчада кетаётсам, олдимга бир «Жигули» келиб тўхтади. Ҳайдовчиси ойнадан бошини чиқариб мени айлантириб келмоқчи бўлди. Қандай сурбет!..

— Нимага?

— Квартирасини кўрсайдинг, билардинг!

 

loading...