Пенсионерларнинг ортиқча ҳисобланган пенсия бўйича қарзларидан воз кечилади

0

Президентнинг «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига кўра, 2020 йил 1 майдан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлови тўғридан-тўғри Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси орқали амалга оширилади, деб хабар берди kun.uz.

Фармон билан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлигининг пенсия ва нафақалар тўғри тайинланиши ҳамда тўланиши бўйича текширишлар натижасида аниқланган, фуқароларга ортиқча тўланган пенсия ва нафақаларнинг 2020 йил 20 апрель ҳолатига қарздорлик суммасини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Шунингдек, 2020 йил 1 майдан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга (Давлат бюджети ҳисобидан пенсия олувчи шахслардан ташқари) пенсиялар тўлови тўғридан-тўғри Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси орқали амалга оширилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–5978-сон Фармонининг 6-бандида назарда тутилган соддалаштирилган тартибда солиқларни тўлаш бўйича фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) бериш муддати 2020 йил 31 декабргача узайтирилиши белгиланди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) берилган ва келгусида тўланадиган солиқ суммаларини тўлаш бўйича муддатни мустақил равишда, бироқ икки йилдан оширмасдан белгилаш ҳуқуқига эга.

loading...