63 ЙИЛ БИРГА ЯШАГАН ЭР-ХОТИН КОРОНАВИРУС ТУФАЙЛИ БИР КУНДА ЎЛИМ ТОПДИ…

0

 

Англиялик эр-хотин ҳақиқатан 63 йилдан бери биргаликда аҳил умр кечириб келган. Аввал аёл коронавирус юқтириш туфайли оғир аҳволда касалхонага ётқизилди. Орадан бир неча кун ўтиб 90 ёшли эрини ҳам худди шундай оғир аҳволда касалхонага ётқизишди. У ҳам коронавирус юқтирган эди.

Бир маҳал отахон суюкли хотинининг коронавирус оқибатида оламдан ўтганини эшитди. Эшитди-ю, бир қарорга келди. Бу ёлғончи дунёга суюкли инсонисиз сиғмаслигини биларди. У кислород олишдан воз кечди ва хотини ўлгач, орадан 5 соат ўтиб у ҳам жон таслим қилди.

Шу йил 16 апрел куни яна Англияда бошқа бир эр-хотинларнинг ҳам коронавирус юқтириш натижасида бир кунда ўлим топгани ҳақида хабар тарқалди. Улар 86 ёшли Брин бобо ва 80 ёшли Пэт момо эди. Эр-хотин 60 йил биргаликда ҳаёт кечиришибди. Коронавирус юқтириб, бир кунда, 17 соат фарқ билан ёруғ дунёни тарк этишди. 6 апрел куни яна бир англиялик эр-хотин, 51 йил биргаликда яшаган жуфтлик ҳам коронавирус дастидан ораларида 6 дақиқа фарқ билан бир кунда оламдан ўтишди.

 

loading...