Карантинни менсимаган қонунбузар жазоланди

0

Мажбурий ижро бюроси Пастдарғом туман бўлими ходимлари томонидан Пастдарғом туман “Бахшибойи” маҳалласи ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.
Аниқланишича, шу маҳаллада яшовчи фуқаро З.Ахмедов қора қоғоз ишлаб чиқариш цехи ташкил этган. Бироқ у табиий газдан фойдаланиш мақсадида таъминотчи корхонадан тегишли рухсатнома олмасдан, туманнинг “Камолот” маҳалласини газ билан таъминловчи 70 диаметрли газ қувурига 40 диаметрли газ қувурини ўзбошимчалик билан уланиб олган ва мазкур цехда 1 дона маиший иситиш қозонидан фойдаланиб келган. Тезкор тадбирда аниқланишича, яширин цехда қора қоғоз ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келганлиги оқибатида, давлат манфаатларига 122 млн. 625 минг сўмлик зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бюронинг Пастдарғом туман бўлими томонидан фуқаро З.Ахмедовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 185(2)-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...