Хитойлик шифокорлар тажриба алмашиб, ватанига қайтишди

0

Кеча, 28 апрель куни хитойлик шифокорлар юртига қайтишди. Бу ҳақда ХХРнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар қилди.

Хитойлик шифокорлар 10 кун давомида Ўзбекистоннинг мураккаб эпидемиологик вазият қайд этилган вилоятларга ташриф буюриб, коронавируснинг олдини олиш, карантин зоналарини қуриш, беморларни даволаш ва бошқа йўналишлар бўйича профессионал таклифларни беришди.

Хитойлик мутахассислар гуруҳи COVID-19га қарши курашдаги ўз тажрибаларини маҳаллий шифокорлар билан бўлишишди, шифохоналарда коронавирус билан зарарланганларни даволовчи шифокорлар билан видеоконференциялар ўтказдилар, уларнинг саволларига жавоб бердилар. Шунингдек, маҳаллий шифокорлар учун коронавирусни профилактика қилиш ва даволаш борасида ўқув машғулотлари ўтказилди.

— Икки давлат шифокорлари бундан кейин дистанцион тарзда фикр алмашиб, ўз ёрдамларини кўрсатиб турадилар, – деди ХХРнинг Ўзбекистондаги элчиси Цзян Янь хоним.

loading...