ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

КАРАМ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Карамнинг келиб чиқиши ҳануз ҳеч кимга маълум эмас.

2. Карамнинг ўртасидаги қаттиқ қисми зарарли ҳисобланади. Чунки айнан шу қисмида нитратлар йиғилади.

3. Карамнинг фойдали жиҳатларидан бири шуки, у ортиқча вазндан халос бўлишда ёрдам беради.

4. Археолог олимларнинг таъкидлашича, карам тош ва бронза асрида ҳам етиштирилган экан.

5. Қадимий юнонлар ва римликлар карамнинг ўндан ортиқ турини етиштирган. Ўн тўққизинчи асрга келиб карам тури ўттизга яқинлашди. Ҳозир эса юзлаб навлари ўйлаб топилган.

6. Тузланган карам янги узиб олинганига қараганда организм учун фойдалидир. Тузланган карамда унинг фойдали хусусиятлари 10 ойга қадар сақланиб туради.

7. «Карам» сўзи қадимий юнон тилидан олинган. Бу «капутум» ибораси бўлиб, ўзбек тилига таржима қилинганда, «бош» маъносини беради.

8. Карам шарбати халқ табобатида микробга ва шамоллашга қарши кенг қўлланади.

9. Тиббиётда карам шарбати ёрдамида ошқозон яраси, гастритни даволашади.

10. Янги узилган карам барглари қондаги холестеринни ҳайдаб чиқаришда муҳим аҳамият касб этади.

11. Карам шарбати аёлларнинг юз терисини юмшатиш, ёшартиришда қўл келади.

12. Карамнинг 91 фоиз қисми сувдан иборат.

13. Тузланган карамда сут кислотаси мавжуд. Бу организмда фойдали бактериялар сақланиб қолишини таъминлайди.

14. 100 грамм хом карам одамга бир кеча-кундузга етадиган С витаминини ҳадя этади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...