Ҳар бир одам билан “cиз“ деб гаплашиши керак – Президент ИИВ ва Миллий Гвардияга мурожаат қилди (видео)

0

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни пандемия даврида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Йиғилишда Президент республикамизда санитар-эпидемиологик вазият аста-секин барқарорлашиб бораётганини ҳисобга олиб, мутахассислар билан маслаҳатлашган ҳолда, карантиндан босқичма-босқич чиқиш бўйича навбатдаги қадамларни қўйиш вақти келганини таъкидлади.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларидан аҳоли билан мулоқотда муомала маданиятига эътибор қаратишлари кераклигини сўради.

“Ички ишлар ходимлари ҳам, Миллий гвардия ходимлари ҳам, биламан, чарчашган, лекин бу масалага оқилона ёндашиши, вазиятдан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир одам билан “cиз“ деб гаплашиши керак.
Секин шу карантиндан чиқиб кетишимизда, сизлар ҳам жуда катта маданият билан уларга муносабат билдиришингиз талаб этилади. Албатта, талабни ичида маданият ҳам бўлиши керак.

Одамларнинг шахсига тегмасдан тушунтириш ишларини кучайтириб, маданиятни ҳам кўпайтирсак, ўйлайман, бу тўғри бўлади” – деди президент.

Sof.uz

loading...