БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, ТОҒА?..

0

 

 

* * *

 

Жанжалкаш аёлдан таниши сўради:

— Эшитишимча, сен иккинчи марта турмушга чиққанмишсан, ростми?

— Ҳа, аммо у мендан анча ёш экан. Шундан хавотирдаман.

— Хавотир олма. Сен билан бир йил яшасин, қандай қариганини ўзиям билмай қолади.

 

* * *

 

Семириб кетаётган аёл ўзига ўхшаб семизликдан шикоят қилиб юрган дугонасидан сўради:

— Сиз янги чиққан консервалар ҳақида эшитдингизми? У консервалар озишни истаган аёллар учун мўлжалланган экан.

— Хўш, қанақа экан ўша консервалар?

— Шундоқ қопқоғини очасиз-у… Ичида ҳеч нарса кўрмайсиз…

 

* * *

 

Меҳмонда хотин эрини туртди.

— Тез қизиқроқ латифа айтинг! Мен баҳонада кулай ва йиғилганларга ўзимнинг янги қўйдирган тилла тишларимни кўз-кўз қилай!

 

* * *

 

Айиқ терисидан тикилган пальто сотиб олган аёл сотувчидан илтимос қилди:

— Мана шу пальтони ўзингиз уйимга олиб бориб берсангиз! Лекин айтиб қўяй, менинг квартирамга киришдан аввал худди адашгандек қўшниларимнинг эшиклариниям тақиллатиб кўрасиз.

 

* * *

 

— Биласанми, ўртоқжон, айтишларича, туяқушнинг кўриш қобилияти жуда суст экан. Аммо ошқозони ҳар қандай нарсаниям ҳазм қилиб юборавераркан.

— Ў, одам бўлганда, зўр эр чиқаркан-да ўша туяқушдан!

 

* * *

 

Йигит жуда тортинчоқ эди. Шунга қарамасдан, севгилиси Салимани дарвозаси олдида интизор кутарди. Бир маҳал дарвоза очилиб қизнинг онаси пайдо бўлди ва йигитдан сўради:

— Кимни кутяпсиз бу ерда?

— С-салимани…

— Шунақами?.. Йўқ, сиз Салимага сира тўғри келмайсиз. Негаки, унинг отаси менинг кетимдан чопиб юрган пайтларда учрашувга чиқмасам, боғдан айланиб ичкарига кирган, вовиллаб шовқин кўтараётган итни бўғиб ўлдирган, сўнгра ичкаридаги отамнинг устидан қулфлаб менинг бармоғимга никоҳ узугини таққан-у, ҳозироқ никоҳдан ўтиш зарурлигини айтган. Салимага ҳам худди ўшанақанги қаллиқ керак.

 

* * *

 

Опа синглисидан сўради:

— Сени анави малласоч йигит сузишга ўргатяптими?

— Ҳа.

— Хўш, у ҳақида нималарни билиб олдинг?

— Ёши йигирма бирда, уйланмаган ва яхши пул топаркан.

 

* * *

 

Дискотекада рақс тушаётган йигит севгилисини маҳкам бағрига босди-да, деди:

— Мен ҳозир ўзимни худди жаннатдагидай ҳис этяпман!

— Мен бўлсам, ўзимни худди тиқилинч автобусдагидай ҳис этяпман.

 

loading...