КЕЛЬН СУДИ БОКС БЎЙИЧА СОБИҚ ЖАҲОН ЧЕМПИОНИНИ ҚАМАШ ҲАҚИДА ҲУКМ ЧИҚАРДИ…

0

 

Германиянинг Кельн шаҳар суди бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Феликс Штурмни уч йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди. Собиқ боксчи солиқдан қочганлик, допингга қарши қоидаларни қўпол равишда бузганлик ва рақибига қасддан зиён етказганликда айбланди.

Суд жараёнида Штурмнинг 2016 йил февралида россиялик боксчи Фёдор Чудиновга қарши ўтказган жанги муҳокама қилинди. Маълум бўлдики, ўшанда немис очколар бўйича бу жангни ғалаба билан якунлаган. Лекин текширувлар допинг қабул қилганини кўрсатган.

Штурм 2003 йили аргентиналик Гектор Веласкога қарши рингга кўтарилиб, ҳакамлар қарорига кўра ғолиб бўлган ва WBO чемпионига айланган. Ўша йил декабрида испаниялик боксчи Рубен Варонга қарши жанг ўтказиб камарни ҳимоя қилди. 2004 йили Оскар Де Ла Хойя уни мағлуб этди ва чемпионлик камарини тортиб олди.

 

loading...