ПОМИДОРНИНГ ИНСОН ОРГАНИЗМИГА ФОЙДА ВА ЗАРАРИ…

0

 

Помидор таркибида кўп миқдорда витамин ва антиоксидантлар мавжуд. Улар организмдаги шамоллаш жараёнига қарши шафқатсизларча курашади. Жумладан, помидор таркибида «липокин» деб номланган антиоксидант бор. У юрак ва қон томирларни ҳимоя қилади. Қондаги холестерин миқдорини камайтиради.

Айниқса, помидорнинг уй шароитида тайёрланган томати жуда фойдали. Томат ўзида янги узилган помидорга нисбатан кўпроқ фойдали хусусиятларни мужассам этган.

Аммо шундай фойдали маҳсулот ҳаммага ҳам фойда беравермайди. Помидор таркибидаги органик кислоталар ошқозонида яраси бор, гастритга учраган, буйрак хасталигидан азобланувчиларга фақат зиён етказади. Шуни эсда тутиш лозим. Помидор буйракларда тош йиғила боришини таъминлайди. Бироқ улар ҳам буткул помидордан юз буришлари шарт эмас. Ҳафтасига бир-иккита помидор еб туришса, сира зиён қилмайди. Бу миқдордан кўпайтирмасалар бас.

 

loading...