Бугун “Жаҳон матбуоти эркинлиги куни”миди?! Сирдарёдаги Ички ишлар ходими «тўй»ни «аза»га айлантирмоқчими? (видео)

0

Бугун тақвимга кўра, “Жаҳон матбуоти эркинлиги куни”. Эрта тонгдан табриклар “ёмғири” ижтимоий тармоқларга ёғди. Гап йўқ! Ҳамма қалам аҳлига муборак бўлсин!

Аммо, лекин, бироқ Сирдарёдаги Ички ишлар ходими «тўй»ни «аза»га айлантирмоқчими?!

Гап шундаки, Human.uz сайти мухбирлари айни кез Сирдарё вилоятида бўлиб туришибди. Мухбиримиз Мавжуда Мирзаеванинг хабар беришча, улар эрта тонгдан Сирдарё олимпиа заҳиралари коллежига жойлаштирилган одамлар билан гаплашиб, шароитлари ҳақида репортаж тайёрлашга киришган. Бироқ ўша ердаги Ички ишлар ходимлари тасвирчиларни обкетишган.

Мавжуда Мирзаеванинг “Операторни нега олиб кетяпсиз”, деган саволга орган ходими “Сиз қонун талабларига қаршилик қиляпсиз”, дейди. Қандай қонун талаблари бузилгани ҳақидаги саволга жавоб бермайди ва “Обор, записларни кўрасан, ўчириб ташлайсан”, дея буйруқ беради.

Биз Ички ишлар вазирлигидан изоҳ кутиб қоламиз!

Human.uz

loading...