Асал ва долчин инфарктдан сақловчи тенгсиз восита ёхуд минг бир дардга даво неъматлар

0

Замондош олимлар асал ва долчинни барча турдаги касалликларни ҳеч қандай асоратларсиз енгишда энг самарали восита сифатида тан олишди.

Қадимги табобатда бу аралашмадан юз йиллар давомида фойдаланишган. Асал ширин бўлса-да, уни маълум миқдорда шифобахш восита сифатида истеъмол қилиш ҳатто қандли диабетга чалинган беморларга ҳам зарар келтирмайди.

Юрак оғриғи

Ҳар куни эрталабки нонуштада мураббо ўрнига асал ва долчин пудраси суртилган нон енг. Бу артериядаги холестерин миқдорини пасайтириб, инсонни инфарктга чалинишдан сақлайди. Ҳатто инфарктни бошдан кечирган инсонлар ҳам унинг такрорланиш хавфини қисқартириш имконига эга бўлишади.

Асални мунтазам равишда долчин билан истеъмол қилиш нафас олишни яхшилайди ва юрак мушакларини мустаҳкамлайди.

Америка ва Канададаги бир қанча қариялар уйи-да мижозларга мунтазам равишда асал ва долчин аралашмаси берилиши уларда ёш, артерия ва вена умумий ҳолати билан боғлиқ ўзгаришларга сабаб бўлди.

Артрит

Артритдан азият чекувчилар ҳар куни эрталаб ва кечқурун 1 пиёла иссиқ сувга 2 қошиқ асал ва 1 чой қошиқ долчин солиб ичишлари керак.

Бу ичимликни мунтазам равишда қабул қилиш ҳатто сурункали артритни ҳам даволайди. Копенгаген институти ҳомийлигида ўтказилган тадқиқотда шифокорлар томонидан 1 ош қошиқ асал ва 1/2 чой қошиқ долчинни нонуштадан аввал истеъмол қилиш буюрилган 200 мижоз бир ҳафтадан кейин текширувдан ўтганда уларнинг 73 фоизида оғриқ йўқолгани, артрит туфайли юра олмай қолган беморлар эса бир ойда ҳеч қандай оғриқни ҳис этмаган ҳолда юра олаётгани маълум бўлган.

Бемажоллик

Тадқиқотлар натижасига кўра, асалдаги қанд миқдорининг зараридан фойдаси кўпроқ эканлиги аниқланди. Ёши катта кишиларнинг асал ва долчинни тенг миқдорда истеъмол қилишлари диққатни жамлаб олиш ва ҳаракатчанлик концентрациясини яхшилайди.

Доктор Милтоннинг айтишича, ҳар куни ярим ош қошиқ асал ва долчинни бир стакан қайнатилган сувга аралаштириб, эрталаб оч қоринга ва кун пешиндан оққанда, яъни 15:00 да ичиш сўна бошлаган ҳаётий фаолликни қайта тиклайди.

Холестерин

2 ош қошиқ асал ва 3 чой қошиқ долчинни 2 стакан илиқ сувга аралаштириб ичиш 2 соат ичида қондаги холестеринни 10 фоизга камайтиради. Артритдан азият чекувчилар учун тавсия этилган миқдорда кунига 3 марта истеъмол қилиш хасталиги сурункали тус олганлар организмидаги холестеринни меъёрий даражага келтиради.

Ҳар куни тоза асал истеъмол қилишга одатланганлар ҳам холестериндан бошқаларга нисбатан кам азият чекади.

Иммунитет

Асал ва долчинни ҳар куни истеъмол қилиш организмнинг ҳимоя тизимини мустаҳкамлайди.

Олимлар асал таркибида жуда кўплаб витаминлар ва темир борлигини аниқлашган.

Асални мунтазам истеъмол қилиш оқ қон таначаларининг турли вирусли ва бактериологик хасталикларга қарши курашиш хусусиятини оширади.

Пешоб халтачаси яллиғланса…

2 ош қошиқ долчин ва 1 ош қошиқ асални 1 стакан илиқ сувга аралаштириб ичиш лозим. Бу пешоб халтасидаги микробларни ўлдиради.

Соч тўкилиши

Сочи тўкилаётган ёки кал бўла бошлаган одамлар бош ювишдан 15 дақиқа аввал иситилган зайтун мойи, 1 ош қошиқ асал ва 1 чой қошиқ долчин қўшиб тайёрланган аралашмани соч илдизига суртиши лозим. Кейин сочлар илиқ сувда чайиб ташланади. Бу усулнинг самарасини сезиш учун ҳатто 5 дақиқа кифоя.

Тери инфекцияси

Тенг миқдордаги асал ва долчин аралашмасини терининг зарарланган жойига суртиш экзема, замбуруғ ва бошқа кўплаб тери билан боғлиқ касалликларда шифо бўлади.

Ҳуснбузар

3 ош қошиқ асал ва 1 чой қошиқ долчиндан тайёрланган паста тунги уйқудан олдин юзга суртилиб, эрталаб илиқ сувда чайиб ташланади.

2 ҳафтада ҳуснбузарлар бутунлай йўқолади.

Оғиздан ҳид келиши

Жанубий Америка аҳолисининг эрталаб уйқудан уйғонганда биринчи қиладиган иши — кун бўйи оғзидан ёқимли ифор таралиши учун томоғини асал ва долчин қўшилган сувда чайиш.

Дам йиғилиши

Ҳиндистон ва Япония олимлари тадқиқотлари натижасига кўра, асал ва долчин аралашмаси қоринда дам йиғилишининг олдини олади.

Тиш оғриғи

1 чой қошиқ долчин ва 5 чой қошиқ асал аралашмасини тишга қўйиш оғриқни босади. Бу муолажани оғриқ бутунлай босилмагунича кунига 3 маҳал қўллаш мумкин.

Эшитиш қобилияти йўқолса…

Ҳар куни эрталаб ва кечки пайт асал ҳамда долчинни тенг миқдорда истеъмол қилиш керак.

Ҳашаротлар чақса…

Бир қисм асалга икки баробар миқдорда сув ва кичкинагина чой қошиқда долчин қўшиб, ҳашарот чаққан жойга суртилса, 1-2 дақиқа ўтиб қичишиш ва оғриқ йўқолади.

Шамоллаш

Шамоллашдан азият чекаётганлар 1 ош қошиқ илитилган асалга 1/4 чой қошиқ долчин қўшиб, кунига 3 маҳал истеъмол қилишлари лозим.

Бу усулдаги муолажа ҳатто сурункали йўтал, шамоллашни ҳам даволайди ва бурунни тиқилмалардан тозалайди.

Меъданинг сустлиги

(овқатни ҳазм қила олмаслик)

2 ош қошиқ асалга аралаштирилган долчин пудрасини овқатдан олдин истеъмол қилиш ошқозонда кислота миқдорини пасайтиради ва оғир таомларни ҳазм қилишда ёрдам беради.

Ошқозон яраси

Асал ва долчин аралашмаси ошқозондаги оғриқни босиб, ярани тузатади.

Грипп

Испаниялик олимлар асал таркибида грипп бактерияларини ўлдириб, инсонни касалликдан қутқарадиган табиий элементлар борлигини аниқлашди.

Узоқ умр кўрай десангиз…

Мунтазам равишда асал ва долчин қўшилган чой ичинг. У қариш жараёнини секинлаштиради. Чойни тайёрлаш учун 1 қошиқ долчин устига 3 стакан қайноқ сув қуйиб дамланади ва совигач, 4 қошиқ асал аралаштирилади. Кунига 3-4 маҳал 1/4 чашкадан ичилади. Ушбу чой терини тетик ва юмшоқ сақлаб, қаришдан асрайди.

БАРНО тайёрлади.

(«7 Мўъжиза» хазинасидан)

loading...