БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ?..

0

 

 

“ПРОФЕССИОНАЛ”

(ҳажвия)

 

Театрлардан бирида жуда истеъдодли актёр ишларди. Аммо ичкилик деса ўзини томдан ташларди. Кунларнинг бирида раҳбар уни чақириб масалани кўндаланг қўйди.

— Тамом, яна бирор спектаклда ичволиб ўйнасанг, ўзинг аризангни ёзиб келавер!

— «Тўғри айтаяпти бошлиқ. — ўйлади актёр. — Шу ярамас ичкиликни ташламасам бўлмайди шекилли…»

Афсуски, Янги йил арафасида концертлар кўпайгандан-кўпайди. Чўнтак пулга тўлди дегандай…

— «Бугун 27 декабр. — кўнглидан ўтказди актёр. — Спектакль эса, 3 январда бўлади. Э, ичмасам бўлмайди. Унгача ўзимга келволаман…»

Хуллас, яна ичкилик бошланди…

Ўрнидан туриб календарга қараса, тўртинчи январ экан.

— Оҳ, — деди у бошини чангаллаб. — Спектакль қолиб кетибди-ку!.. Расво бўлдим!..

Ювиниб, стол қаршисига ўтирди-да, ишдан кетиш ҳақида ариза ёзиб театрга йўл олди.

Ичкарига кирса, ҳамкасблар ниманидир астойдил томоша қилишаяпти.

— Спектакль қандай ўтди? — сўради улардан.

— Жуда яхши ўтди.

— Менинг ўрнимга Дзержинскийни ким ўйнади?

Ҳамкасблар унга ҳайрон бўлиб тикилиб қолишди.

— Ўзинг ўйнадинг-ку!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...