БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, ТОҒА?..

0

 

 

«ВРАЧ»

 

Бир кампир уйига ҳудуд врачини чақириб, соғлиғидан шикоят қила кетди. Врач ёш эди. Кампирни яхшилаб текшириб кўрди. Эринмасдан арзини ҳам тинглади. Сўнгра бирпас ўйланиб мулоҳаза қилиб тургач, бепул бериладиган дориларäàí барча кераклиларини кампирга ёзиб берди.

Кампир ўзида йўқ хурсанд эди. Қандай миннатдорчилик изҳор этишни билмай узоқ хонани айланиб юрди. Шунда… Нимадир эсига тушгандек, врачга яқин бориб деди:

— Болам, ҳамма касални тузата оларкансан-а!.. Бунақа дўхтирни яқин орада кўрмаганман. Қара, телевизорим анчадан бери бузилиб ётибди. Шуни тузатиб берсанг-чи!..

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...