Ҳабибулла Низомов: «Ҳилол Насимов оламдан ўтса, жанозасига бормайман»

0

Журналист Жасур Ҳамроев карантин туфайли АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида қолиб кетган спорт устаси ва актёр Ҳабибулла Низомов билан суҳбатлашди. Ушбу суҳбат давомида Ҳабибулла Низомов режиссёр Ҳилол Насимовнинг фильмларига бўлган муносабатини билдирди, деб ёзмоқда daryo.uz.

«Очиғини айтсам, агар Ҳилол Насимов оламдан ўтса, мен унинг жанозасига бормайман. У инсон билан учрашишни ҳам хоҳламайман.

Бир инсон ёки халқнинг қанчадир қисми адашган бўлса, уни маърифат билан, чиройли тушунтирса ҳам бўлади. Мен бу режиссёрнинг фильмларидан маърифат топа олмаганман.

Исломни ниқоб қилганлар йўқ эмас, бор. Лекин бу дегани бир ўзбек хато қилса, бутун халқни шунақа қилиб кўратиш керакмас-ку? Одамларда Ўзбекистон ҳақида шунақа фикр пайдо бўлиб қолган: бу ерда уруш, бузғунчилик бўладиган, ривожланиш ва замонавийлик йўқ давлат деб ўйлашади. Мен гаплашган чет элликларнинг бир нечаси шунақа фикр билдирган», — дейди Ҳабибулла Низомов.

Актёрнинг сўзларига кўра, у сўнгги пайтларда режиссёрлардан бўлаётган фильмларда суратга тушиш таклифларини рад этмоқда:

«Кинонинг ғояси яна шу ўзбекларни, ўзбек мусулмонларининг қаёқдадир бузғунчилик қилиб юрганини кўрсатиш бўлса, ундай фильмларга ҳиссамни қўшмайман.

Масалан, ‘Барон’, ‘Сотқин’ ва ‘Темур’ фильмларини шундай мавзуда деб айта оламан».

«‘Барон’ фильмининг ғоясини тушунмай, унда роль ижро этишга рози бўлганман. Ҳозир фильмнинг ғоясини келтириб бераман.

Бутун дунёни заҳарлаётган наркотик балоси. Шу балони деб, қанчадан қанча одамлар ўлиб кетяпди. Мана шу ишларнинг бошида мусулмон инсон турибди. Гапираётганида ҳадис ва оятларни айтаяпди. Балки бордир шунақа мусулмонлар, тўғри, унда бузуқ мусулмонни кўрсат?! Юзида ниқоби бўлса, ниқобини кўрсат!

Исломнинг ҳар кўринишини хунук кўрсатиб бўлмайди, устидан кулиб, мазах қилиб бўлмайди, бу соқолми, бу рўмолми. Мазах қилишга бошқа мавзулар бор», — дейди актёр.

loading...