Божхоначилар минерал ўғитларнинг ноқонуний айланмасини тўхтатиб қолди

0

Жиззах вилояти божхона бошкармаси Контрабанда ва БКБга карши курашиш бўлими ходимлари вилоят ИИБ ЙПХ вакиллари билан ҳамкорликда Ғаллаорол тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида “Жиззах-Самарқанд” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган фуқаро Э.Э бошқарувидаги юк транспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида бошқа бир фуқаро А.Ш.га тегишли бўлган, ҳеч қандай ҳужжатлари мавжуд бўлмаган, жами 1,5 тоннага яқин “Аммофос” номли минерал ўғитлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

loading...