БААнинг Шаржа шаҳрида осмонўпар бино ёниб кетди (фото+видео)

0

Кеча, 5 май куни кечқурун Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида 48 қаватли Abbco Tower номли бинода ёнғин чиқди. Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, бинодан одамларни эвакуация қилишга улгуриб қолинган.

Ёнғинга қарши нафақат ўт ўчириш машиналаридан, балки дронлардан ҳам фойдаланилган. Ҳар эҳтимолга қарши атрофдаги бир нечта бинодан одамлар эвакуация қилинган.

Дастлабки тахминларга кўра, ёнғин бинода жойлашган ресторанлардан бирида келиб чиққан. Афсуски, кучли олов бинони харобага айлантиргани айтилмоқда.

Баландлиги 190 метр бўлган Abbco Tower 2006 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, шаҳардаги ўнта осмонўпар бинолардан бири эди.

loading...