Карантинда узоқ ўтириш саломатликка зарарми?

0

Бугун АОКАда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида ўтказилган брифингда карантиннинг фойда ва зарари ҳақида берилган саволга жавоб қайтарилди:

❗️Карантин — бу, албатта, осон бўлмаган жараён. Унинг энг асосий фойдаси — касалликни юқтирмаслик ва унинг тарқалмаслиги.

🚫 Зарари — камҳаракатлик, албатта, иммунитетнинг сусайишига олиб келиши аниқ.

Шунинг учун шифокорларимиз валеологиянинг асосий тамойилларига риоя қилишни тавсия этишади:

➖ ҳовли ёки хонадон ичида жисмоний фаоллик, бадантарбия,

➖ жойида туриб югуриш,

➖ «тренажёр»лардан фойдаланиш,

➖ хонани тез-тез шамоллатиб туриш.

✔️ Энг асосийси — тўғри овқатланиш.

🥣 Кам калорияга эга ва витаминларга бой овқатларни тановул қилиш мақсадга мувофиқдир. Иммунитетни кўтариш учун маҳаллий табиий ўсимлик дори воситаларидан истеъмол қилиб туриш.

Манба: @aoka_uz

loading...