МАЙК ТАЙСОН РИНГГА ҚАЙТМОҚДА…

0

 

Ўта оғир вазнли афсонавий боксчи Майк Тайсон ҳозир 53 ёшда бўлишига қарамай, профессионал рингга қайтиб, бир нечта хайрия жанглар ўтказишга бел боғлади. Бу жанглар Тайсон учун эмас, промоутерлар учун хайрия ҳисобланади. Қарангки, Тайсонга учта таклиф тушди. Уччаласида ҳам бир миллион доллардан гонорар ваъда қилишган.

Уларнинг бири австралиялик промоутер Брайан Аматруда ўз мамлакатидаги уч нафар собиқ футболчидан бирини танлаш имконини берди. Уччала футболчи ҳам фаолиятининг охирги йилларида боксга ўтиб кучини синаб кўрган экан.

— Мен ҳаракатни бошладим, — деди промоутер. — Тайсоннинг агенти Макс Марксон билан гаплашдим. Макс илгари ҳам Тайсонни Австралияга жанг ўтказиш учун олиб келган. Фақат коронавирус балоси даф бўлишини кутишга мажбурмиз. Шу вабо тугаши билан албатта жангни ўтказамиз.

Дарвоқе, бу гап-сўзлар қулоғига етганми, яна бир дунёнинг афсонавий боксчиси Эвандер Холифильд ҳам оёққа туриб, рингга шайланибди. У айтмоқдаки, ҳозир ҳам темир мушт соҳиби Майк Тайсонни яна бир марта рингга қулатишга кучи етаркан.

Тағин худо билади.

 

loading...