ХУШХАБАРНИНГ ДАВОМИ!!!

0

 

Бухоро вилоятида 5 нафар, Самарқанд вилоятида эса 3 нафар, жами 8 нафар коронавирусга чалинган беморлар тўлиқ соғайди.

Бухорода шифо топганларнинг 4 нафари ушбу вилоятдан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. 1 нафари эса Тошкент шаҳридан, Россиядан чартер рейс билан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Уларнинг 2 нафари эркак, 3 нафари аёл. Энг ёши каттаси 50 да, кичиги 14 ёш.

Соғайганлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди. Ушбу вилоятда шу пайтга қадар 367 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар сони 372 нафарга етди.

Самарқандда тузалганларнинг 3 нафари (7 ёшли, 31 ёшли ҳамда 78 ёшли) ҳам эркак бўлиб, ушбу вилоятнинг Тойлоқ туманидан. Улар коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Соғайганлар айни пайтда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилмоқди. Вилоятда ҳозирга қадар 34 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар сони 37 нафарга етди.

Шундай қилиб, мамлакатимиз бўйича коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1547 нафарни ташкил этмоқда.

loading...