ЯНА БИТТА ХУШХАБАР!!!

0

 

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан 6 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан 3 нафар, жами 9 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай  соғайиб, реабилитацияга  кузатилди.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида соғайганларнинг 5 нафари Тошкент шаҳридан, 1 нафари эса Сурхондарё вилоятидан. Уларнинг 3 нафари Россиядан чартер рейсда юртимизга келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, мазкур клиникага ётқизилган. Қолган 3 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Беморларнинг 4 нафари эркак, 2 нафари аёл, энг ёши каттаси 63 да, энг кичиги 15 ёшда.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан тузалганларнинг 2 нафари (73 ёшли ҳамда 40 ёшли аёллар) Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. 1 нафари (29 ёшли эркак) эса Қорақалпоғистон Республикасидан бўлиб, Қозоғистон Республикасидан юртимизга келган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси аниқлангач, шифохонага ётқизилган.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 459 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар сони 468 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйича коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1556 нафарга етди.

loading...