ҲИНДИСТОННИ ЗАҲАРЛИ ГАЗ БОСДИ. ҚУРБОНЛАР СОНИ ОРТМОҚДА…

0

 

Ҳиндистоннинг Вишакхапатнам шаҳрида жойлашган кимё заводида заҳарли газ трубаси ёрилиши оқибатида бутун шаҳарни, нафақат шаҳар, балки ўша яқин орадаги ҳудудларни ҳам ўта заҳарли газ ҳиди босди. Дастлабки дақиқаларнинг ўзида ўндан ортиқ одам қурбон бўлди. Юзлаб фуқаролар оғир аҳволда касалхоналарга ётқизилди. Гувоҳларнинг гапига қараганда, одамлар кўчаларда ерга юзтубан қулаб, ҳушини йўқотмоқда. Заҳарли газ ҳайвонларнинг ҳам қирилишига сабаб бўлмоқда. Қутқарув хизмати вакиллари фожиа юз берган манзилга яқин ҳудудлардан одамларни хавфсиз жойларга кўчирмоқда. Ўт ўчирувчилар кўчаларга тинимсиз сув сепмоқда. Шу йўл билан заҳар йўқолишини таъминлашга ҳаракат қилмоқда.

 

loading...